АГМК Элгужа Григалашвили, Арсланмират Аманов ва яна 6 футболчи билан хайрлашди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган АГМКни шартномаси тугаган бир қатор футболчилар тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Дарвозабон Роман Абдулов, ҳимоячилар Игорь Зонич, Сайдулло Раҳматов, ярим ҳимоячилар Арсланмират Аманов, Элгужа Григалашвили, Баҳром Абдураҳимов ва ҳужумчилар Мате Ватсадзе ҳамда Шаҳзод Нурматов билан дўстона хайрлашилди.

АГМК жамоаси кетган футболчиларга хизматлари учун миннатдорлик билдирди ва уларни келгуси фаолиятида омад тилади.

АГМК клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттираётгани ва яқин орада янги трансферларни эълон қилиши айтилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!