АГМК энг кўп ассист амалга оширган футболчиси билан шартномани узайтирди
Бироз аввал, АГМК Санжар Турсунов билан янги битимга эришганлигини ёзган эдик. Жамоа матбуот хизмати яна бир футболчи билан шартномани узайтиргани ҳақида хабар берди.
"Ортда қолган мавсумда жамоамиз сафида энг кўп голли узатмани амалга оширган футболчи Мурод Тошматов 2021 йилги мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилади.
Футболчи ва клуб ўртасидаги битим яна бир йилга узайтирилди. 2021 йилги мавсумда ҳам Мурод Тошматов АГМК либосида голли узатма ва самарали ҳаракатларни янада кўпроқ амалга ошириши ҳамда жамоамизнинг бўлажак ғалабаларида ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз"-,дея олмалиқликлар "Телеграм" саҳифаси хабар тарқатди.
29 ёшли футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 1 та гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар