АГМК футболчиси Чемпионлар лигасида тенгсиз деб топилди (ФОТО)
Айни дамда Осиё Чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида гуруҳ босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ўтган ҳафта мусобақанинг 2-тур учрашувлари ўтказилди.
ОФК расмий твиттери тарқатган хабарга кўра, АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов 2-турда энг кўп баллга лойиқ кўрилди. ОФК олмалиқликлар аъзосига 8.3 балл берди.
АГМК 2-турда қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда Полвонов дубль муаллифига айланди.
Бундан аввалроқ Зафар Полвонов ОФК талқинига кўра Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турининг рамзий терма жамоасидан жой олган эди.
Фикрлар