АГМК футболчиси фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради

TIGGO 2 PRO

АГМК клуби ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Байдуллаев 1 йиллик фаолиятдан сўнг АГМКни тарк этди.

Эркин Байдуллаев ўтган йил ёзги трансфер ойнасида "Қизилқум"дан олмалиқликлар сафига ўтган эди. Роппа-роса 1 йил АГМКда ўйнаган Байдуллаев барча мусобақаларда 22 ўйин ўтказиб, 2 гол муаллифига айланди.

Жорий ёзги трансфер ойнасида эса "Қизилқум" клуби Эркин Байдуллаевнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш учун расмий таклиф билан чиқди ва томонларнинг ўзаро келишувига кўра, АГМК Байдуллаевни навоийликларга трансфер қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!