АГМК Ғофуровни ижарага олди

АГМК футбол клуби жамоа таркибига янги футболчи қўшиб олди. Ўтган мавсумда "Пахтакор" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳужумкор вингер - Ҳусниддин Ғофуров эндиликда АГМК аъзосига айланди. Ҳусниддин Ғофуровнинг трансфери йил якунига қадар "Пахтакор"дан ижара асосида қўлга киритилди. Бу ҳақда Олмалиқ клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчи жорий мавсумнинг биринчи даврасини "Сурхон"да ўтказди. Иккинчи даврадан эътиборан, Ҳусниддин Ғофуров АГМК либосида майдонга тушади.

Шунингдек, йил бошида "Қизилқум"га ижарага берилган Низомиддин Зиёвутдинов яна АГМКга қайтди.

Ҳусниддин Ғофуров 94-рақам остида, Низомиддин Зиёвутдинов эса, 1-рақамда ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!