АГМК ҳам бошлади, тез орада назорат ўйини ўтказилади

Суперлига иштирокчилари аста-секин машғулотларга киришмоқда. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси ҳам кечадан тайёргарлик ишларини бошлади.

Sports.uz мухбирига маълум бўлишича, клуб Қибрайда машғулотлар ўтказмоқда. Барча футболчилар таркибда, шу жумладан легионерлар ҳам.

Суперлигамизда катта танаффус юзага келиб қолгани сабабли мураббийлар биринчи навбатда футболчиларининг тезроқ ўйин амалиётига қайтишлари учун ҳаракат қилишлари турган гап.

Шу сабабли АГМК жамоаси ҳам тез орада назорат учрашувини ўтказишни режалаштириб қўйган. Суперлига баҳслари бошлангунигача футболчиларнинг тайёргарлигини иложи борича яхшилаш асосий вазифалардан бири саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!