АГМК ҳужумчиси: Собиқ жамоамга қарши ўйнаш завқ беради

АГМК ҳужумчиси Мате Ватсадзе собиқ жамоаси ҳисобланган "Қизилқум"га қарши ўйиндан олдин клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлашимча, АГМК рестартга тўлиқ тайёр. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Гарчи катта оралиқни ўтказиб юборган бўлсакда, мураббийлар штаби жамоани қисқа фурсатда ҳар тарафлама оптимал ҳолатга келтирди. Очиғи, мавсум яна қайта тикланаётганидан, футбол байрами бошланаётганидан хурсандман. Собиқ жамоага қарши ўйин ўзгача завқ ҳамда қўшимча мотивация беради. Шу боис "Қизилқум"га қарши баҳсни интиқлик билан кутяпман. Бу баҳсдаги режа ва мақсадларим юқори ҳамда улардан бири олмалиқлик мухлисларни хурсанд этиш. Футбол мухлисларсиз ўтиши ғалати. Лекин ҳозирги ҳолатда бу энг тўғри ечим. Гарчи стадионга келишмасада, биз уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис қиляпмиз. Худо хоҳласа тез орада одатий ҳаёт яна изига тушади ва мухлислар ҳам стадионга қайтишади", - дея гапириб ўтди Мате Ватсадзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!