АГМК легионер футболчи билан шартнома имзолади

Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби етакчиси Алишер Жалилов фаолиятини АГМКда давом эттиради. Бу ҳақда тожикистонликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, Тожикистон терма жамоа аъзоси "кончилар" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Фаолиятини Қозоннинг “Рубин” клубида бошлаган Алишер Жалилов маълум вақт “Нефтехимик” ва “Балтика” жамоалари ҳам ўйнаган. 2019 йилдан эътиборан эса Тожикистонга қайтган ва кетма-кет 3 мавсум “Истиқлол” жамоаси билан мамлакат чемпионига айланган.

Алишер Жалилов футболчилик фаолиятини Россияда бошлаган ва Россиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган. Кейинчалик эса Жалилов Тожикистон миллий терма жамоасида ўйнашни маъқул топган ва футболчи 2019 йилдан эътиборан Тожикистон миллий жамоаси аъзоси саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!