АГМК мураббийи: Биринчи бўлимда жамоани танимадим, буни чуқур таҳлил қилиб чиқамиз
Ads

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Андижон"га (2:2) қарши учрашувдан кейин мезбонлар ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Биринчи бўлимда йигитлар кутилган ўйинни намойиш эта олишмади. Иккинчи таймда кетма-кет голлар ўтказиб юборганимизга қарамасдан футболчилар ўзларида куч топа олишди ва ҳисобни тенглаштиришни уддалашди. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Бекободда "Металлург"га қарши ўйин билан солиштирадиган бўлсак, бугун мен биринчи таймдаги жамоани танимадим.

Биринчи бўлимда жамоага нима бўлганини чуқур таҳлил қилиб чиқамиз. Машғулотларда футболчилар яхши ишлашмоқда. Ўйиннинг сўнгги 20-25 дақиқасида жамоа анчагина қаттиқ курашди. Учрашувнинг бошиданоқ шу тарзда ҳаракат қилишимиз керак эди. Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин ўзларини йўқотиб қўймагани, ҳисобни тенглаштириш учун ўзида куч топгани учун футболчиларимга раҳмат айтаман.