АГМК мусобақа фаворитига қарши муносиб ўйнади ва ОЧЛдаги дебют ўйинидаёқ очко олди (видео)
Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки тури доирасида АГМК Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Ўйин қизиқарли ва муросасиз руҳда кечди. Дастлаб, Зафар Полвонов (11') ўз голи билан олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай, Сардор Раҳмонов (27' автогол) кутилмаганда, ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва ҳисоб тенглашди. Тайм охирига қадар “Ал-Ҳилол” футболчиси Лучано Дарио Вьетто (37') жамоасини олдинга олиб чиқди – 2:1. Иккинчи бўлим ўрталарида (70') Санжар Шоаҳмедов катта саҳнага чиқди ва ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар