АГМК ОЧЛдаги сўнгги юришини ғалаба билан якунлади

Осиё Чемпионлар Лигаси А гуруҳи 6-туридан ўрин олган "Истиқлол" - АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин Миржалол Қосимов шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган голларга заҳирадан ўйинга қўшилган Полвонов (67') ҳамда Жокич (79') муаллифлик қилди. "Истиқлол"нинг ягона голи  87-дақиқада пенальтидан Соиров томонидан киритилди. Бу АГМКнинг ОЧЛдаги 2-ғалабаси бўлди. Ажойиб ғалаба билан вакилларимизни табриклаймиз!

Шу тариқа, олмалиқликлар ОЧЛдаги дебют мавсумини 7 очко билан гуруҳ босқичининг ўзида якунлади. Якуний ўрин - тўртинчи! Гуруҳдаги нариги баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" "Ал-Ҳилол"ни енггани боис, АГМК 3-ўринга кўтарилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Шундай бўлса-да, яхши натижа билан жамоа ҳамда унинг мухлисларини табриклаймиз!

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! АГМК сўнгги турни ғалаба билан якунлади. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    Ботирали Эргашев сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    ГОООООООООЛЛЛ!!! Соиров пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди! 1:2!

  • 86'

    Пенальти! АГМК дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди!

  • 85'

    АГМК сўнгги дақиқаларни ҳимояланиш билан ўтказмоқда.

  • 79'

     ГОООООООООООООООООООЛЛЛ! Жокич! Тошматовнинг узатмасидан кейин Жокич дарвоза тўрини ишғол қилди! 0:2!

  • 76'

    Бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 74'

    Ўнг қанот ҳозирча фаол. Голдан сўнг фаоллик янада ошди.

  • 71'

    АГМКда ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Сулаймонов ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 69'

    Вакилларимиз катта куч билан ҳужумда ўйнамоқда. Дарвозабондан қайтган тўпни тепган Жокичнинг зарбасини ҳимоячи чизиқ олдидан қайтариб юборди!

  • 67'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Комиловнинг узатмасини Полвонов боши билан голга айлантирди! Ҳисоб очилди! 0-1!

  • 66'

    Рақибларимизнинг қанотдан уюштирилган ҳужумига аниқлик етишмади.

  • 64'

    Устунлик мутлақ АГМК томонда.

  • 62'

    АГМКда навбатдаги ўзгариш: Фортеснинг ўрнига Тошматов майдонга тушди.

  • 60'

    Турсунов ўрнига Жўраев тушди. Майдон маркази кучайтирилмоқда.

  • 59'

    Майдон марказида вакилимизга нисбатан фол ишлатилди.

  • 58'

    Ҳакам қарорлар қабул қилишда айрим камчиликларга йўл қўймоқда.

  • 56'

    Гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди, бироқ рақибларимизнинг зарбаларига аниқлик етишмади.

  • 55'

    Раҳмонов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Ҳа айтганча, АГМК таркибида 2 ўзгариш юз берган: Шоҳрух Гадоев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров, Миржамол Қосимов ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.

  • 54'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 53'

    Чап қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 51'

    Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда.

  • 50'

    Умумий узатмалар сони: 141 - 265! АГМК - "Барса" тактика!

  • 49'

    Қанотдан узатилган тўпни Фортес дарвозага тўғирлай олмади.

  • 47'

    Иккинчи бўлим ҳам АГМКнинг устунлигида бошланди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Фортеснинг узатмасидан сўнг тўп бош билан дарвозага жойланди, бироқ ҳакам гол бўлгунга қадар вазиятда фол бўлган деб топди ва у инобатга олинмади.

  • 44'

    Қанотдан тўп ичкарига узатилди, рикошетдан сўнги бурчак зарбаси ишлаб олинди.

  • 42'

    "Истиқлол" ўз майдонида ҳимояланишдан чарчамади.

  • 40'

    "Истиқлол" параллел ўйин натижасига қараб иш тутаётганга ўхшайди.

  • 39'

    Майдон марказида АГМК аъзоси фол ишлатди. Тўп "Истиқлол"га қайтди.

  • 38'

    АГМК прессинг эвазига ҳимоядан чиқиб кетяпти. Яхши тактика.

  • 37'

    Чап қанотдан тожиклар уюштирган ҳужум кучсиз зарби билан якунланди, Эргашев тўпни ўйинга киритди.

  • 35'

    Олмалиқликларнинг қатор позицион ҳужумларини рақиб ҳимояси бартараф этмоқда.

  • 33'

    Паслар сони 100-165! Устунлик кўп томонлама АГМКда.

  • 32'

    Бурчакка яқин нуқтадан Қосимов жарима узатмасини амалга оширди, Раҳмоновнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

  • 31'

    Позицион ҳужумимиз давом этмоқда.

  • 30'

    Гадоев бу сафар ҳам воқеалар ривожидан илдамлаб кетишди.

  • 29'

    Вакилимизга нисбатан жиддий фол ишлатгани боис тожикистонликлар аъзоси Шаҳрам Сулейманов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 28'

    "Истиқлол" майдон марказидан туриб позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 26'

    Ўйин темпи юқори. Жамоалар тўп учун курашмоқда.

  • 25'

    Ажойиб ҳужум ташкил этилаётган жараёнда Шоҳрух Гадоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 23'

    Элвин Фортес Касьяннинг узатмасини боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ бу ҳолатда офсайд ҳам бор экан.

  • 22'

    Рақибнинг ҳужуми Эргашевнинг тезкорлик билан чиқиб келиши сабабли якунланди.

  • 21'

    Гадоев тўпни ичкарига узатиб беролмади. Хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди.

  • 20'

    "Истиқлол" тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.

  • 18'

    Ҳали яққол голли эпизодлар бўлмади. Ҳозирча ҳисоб 0:0, ўйинга мос ҳисоб. Зарбалар статистикаси 2:2.

  • 17'

    Миржамол Қосимов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ноаниқ уриниш.

  • 16'

    Рикошетли зарбадан сўнг яна бир бор бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 15'

    Элвин Фортес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, Раҳмоновнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    Позицион ҳужумимиз давом этмоқда.  Турсуновнинг узатмасини ҳимоячи аутга чиқариб юборди.

  • 13'

    Паслар сони ва аниқлик кўрсаткичи АГМКда юқори.

  • 12'

    Қарши ҳужумга ўтиб кета олмадик. Рақибнинг босими юқори.

  • 11'

    "Истиқлол"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми кросснинг ўта кучлилиги сабаб якунланмай қолди. Ботирали Эргашев тўпни ўйинга киритади.

  • 9'

    Майдон марказида 2 вакилимиз рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Жарима тўпи.

  • 8'

    Гадоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 6'

    Манучеҳр Сафаров ҳамда Санжар Турсунов тўқнашиб кетишди. Турсуновнинг қўли қайрилиб кетганга ўхшади.

  • 5'

    Элвин Фортеснинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 4'

    Чап қанотдан позицион ҳужум уюштиришда давом этмоқдамиз.

  • 3'

    Майдон марказидан тўп учун кураш. Рақибларимиз аут ишлаб олишди.

  • 2'

    Илк дақиқадан "Истиқлол" уюштирган ҳужум муваффақиятсиз якунланди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 0'

    Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Стадион ўйинни қабул қилишга шай!

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Осиё Чемпионлар Лигасининг А гуруҳидан ўрин олган 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Олмалиқнинг АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан баҳсга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
01/05/2021 04:05
Agmk yutgani yaxshi bo'ldi.Lekin,shu joyiga bitta ibora yarashadi : "Xayitdan keyingi xinnoni ... ga qo'ygin" deyishadi.