АГМК ортидан Машарипов жамоаси ҳам гуруҳда қолиб кетди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Истиқлол" учрашуви ўз якунига етди. Унда Тожикистон клуби 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Ўйинда киритилган ягона голни душанбеликлар футболчиси Алишер Жалилов ҳакам томонидан учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасига киритди. 

Ғалабага эришган қўшниларимиз очколари сонини 10 тага етказиб, гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Дубайликлар эса 4 очко билан кейинги босқич умидини буткул йўқотди. 

Жалолиддин Машарипов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!