АГМК ўртоқлик ўйинида легионеримизнинг клубига мағлуб бўлди
Ўзбек клублари Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнини хорижда давом эттирмоқда.
Хусусан, БААда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган АГМК кеча Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Беллашув тақдирини дубайликлар легионери Юрий Цезарнинг 41-дақиқада киритган ягона голи ҳал этиб берди.
Аввалроқ, "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари ҳам назорат ўйинида иштирок этгани ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар