АГМК Ўзбекистон МТЖ аъзосини ўз сафига қўшиб олди ёхуд "Бунёдкор"нинг яна бир футболчиси Олмалиқда! (Фото)
АГМК жамоаси селекция ишларидаги навбатдаги трансферларини эълон қилишни давом эттиради.
«Бунёдкор» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 4 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда ўйнайдиган — Абдулла Абдуллаев АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Абдуллаев 2018 йилги мавсумдан эътиборан «Бунёдкор»нинг асосий таркиб футболчиси сифатида ёрқин ўйинларни ўтказиб келди. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 94 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлган.
Абдуллаев ўтган йилдан эътиборан Ўзбекистон терма жамоасининг муқим футболчисига айланди.
Абдулла Абдуллаев 1997 йил, 1 сентябрь куни таваллуд топган.
Фикрлар