АГМК Қозоғистон биринчи дивизиони вакилини ишончли ҳисобда таслим этди

Хабарингиз бор, АГМК клуби айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Ушбу йиғин доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувларининг навбатдагисида Миржалол Қосимов шогирдларига Қозоғистон биринчи дивизионининг "Атирау" клуби рақиблик қилди. 

Ушбу беллашувда олмалиқликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга АГМК таркибидан Санжар Шоаҳмедов ва Элвин Фортес муаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!