АГМК Сардор Раҳмонов билан шартномани узайтирди
АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.
2019 йили жамоага қўшилган марказий ҳимоячи Сардор Раҳмонов билан клуб шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, битим 2 йилга мўлжалланган. Сардор Раҳмонов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар