АГМК "Сўғдиёна"га қарши учрашувларда кичик устунликка эга (превью)
АГМК жамоаси Суперлиганинг тиғиз тақвимли жуда зич бўлган май ойидаги навбатдаги тур ўйинларига тараддуд кўрмоқда. Бу галги рақиб ҳам чемпионат етакчиларидан бири, айни палла Суперлигада якка пешқадамлик қилаётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси.
Учрашув 7 май куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.
АГМК ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги тўқнашув сўнгги йилларда ўзгача принципиаллик касб этмоқда. Сабаби, охирги 3 йилдан буён ҳар иккала жамоа ўртамиёналар сафидан юқори мақсадли гранд клублар тоифасига кирди. Ҳар икки жамоа 3 йилдан буён медаллар учун курашмоқда.
Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин жамоаларнинг 27-учрашувига айланади. Қайд этилган натижалар кўрсаткичи жиззахликлар фойдасида. Ўтказилган беллашувларнинг 8 тасида АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" ҳисобида 10 ғалаба мавжуд. Қолган 7 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасига: 37-34.
Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Турнинг марказий ўйинини тажрибали рефери, ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев бошқариб боради. Мазкур тайинлов Танташев учун АГМК иштирокидаги 29-ўйинга айланади. Ильгиз бошқарган ўйинларда АГМК 11 ғалаба, 12 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган. Учрашувдаги VAR ҳаками этиб Аҳрол Рисқуллаев тайинланган.
Фикрлар