АГМК Хуршид Ғиёсов билан 2 йиллик шартнома имзолади
АГМК клуби янги мавсум учун илк харидини амалга оширди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:
“Жамоамиз селекция ишларидаги дастлабки трансферларини эълон қилишни бошлайди.
“Бунёдкор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 7 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Хуршид Ғиёсов бир муддат “Обод” ва Жанубий Кореянинг “Аньянг” клубларида ҳам фаолият юритган. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 153 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 37 та гол уришга муваффақ бўлган”.
АГМК клуби эртага яна янги трансферларни эълон қилади.
Фикрлар