АГМК яна бир етакчисини клубда олиб қолади
Олмалиқнинг АГМК клуби янги мавсум олдидан ўз етакчиларини таркибда сақлаб қолишда давом этади. Бу сафар клуб матбуот хизмати дарвозабон Ботирали Эргашевнинг Олмалиқда қолишини маълум қилди.
"АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.
Ўтган йили жамоага қўшилган дарвозабон Ботирали Эргашев билан клуб шартномани узайтирди. Битим 2 йилга мўлжалланган. Ботирали Эргашев 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади".
Аввалроқ, Дилшод Аҳмадалиев ҳам клубда қолиши ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар