АГМК йиғин ўтказиш учун БААга йўл олди (таркиб)

Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси дастлабки ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказади.

Икки ҳафта (15 январь - 29 январь) давомида БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Маълумот учун, Қосимов жамоаси ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 4-ўринни банд этиб, Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритганди.

Мураббийлар штаби

Бош мураббий: Миржалол Қосимов

Катта мураббий: Александр Волков

Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев

Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров / Александр Стоймирович

Дарвозабонлар мураббийи: Павел Бугало

Таҳлилчи: Виталий Лушачев

Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов

Шифокор: Ислам Абаев

Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев

Оператор: Шерзод Бойиров

Футболчилар

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Валижон Раҳимов, Дилшод Ёқубов.

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Раҳмонов, Анзур Исмоилов, Акромжон Комилов, Артём Филипосян, Виталий Денисов.

Ярим ҳимоячилар: Муроджон Тошматов, Миржамол Қосимов, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Ойбек Рустамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Сиаваш Хақназари, Абдулла Абдуллаев, Алишер Жалилов, Мурат Эрматов, Сарвар Аблаев.

Ҳужумчилар: Миржаҳон Мираҳмадов, Бобирбек Собиров, Мартин Боаке.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!