АГМК – "Истиқлол": Учрашувда ҳисоб очилди (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин АГМК - "Истиқлол" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! АГМК Марказий Осиё дербисида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига мағлуб бўлди!

  • 90+1'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди

  • 90'

    Гооооооооолл!!! Зафар Полвонов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди! Фарқ қисқарди: 2:3

  • 89'

    Жокич очиқ дарвозага 1метрдан гол ура олмади, бахтига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат дея уни шармандаликдан қутқарди!

  • 87'

    Икки бор аут ишлаб охирида рақиб дарвозабонига ташлаб бердик

  • 84'

    Санжар Турсунов ўз ўрнини Қосимовга бўшатиб берди

  • 81'

    Гол! "Истиқлол" ҳисобни ўзи учун керакли кўринишга келтирди! 11 рақамда ҳаракат қилган Муҳаммадчон Раҳимов қарши ҳужумни кучли зарба билан якунлаб қўйди

  • 74'

    Ўйин анча шиддатли руҳда кечмоқда! АГМК вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда!

  • 72'

    АГМКда ўзгариш! Шохруҳ Гадоев ўз ўрнини Фортесга бўшатиб берди

  • 60'

    Гооооооллл!!! Йўқ, ён ҳакам байроқчасини кўтариб вакилларимиз урган голни ҳисобламади! Офсайд

  • 57'

    Гоооооолл!!! Зафар Полвонов ўзининг "олтин боши" билан ҳисобдаги фарқни қисқартирди

  • 56'

    Шоаҳмедов ўрнига Касьян тушди.

  • 55'

    Гол! «Истиқлол» ҳисобдаги фарқни оширди. Манучехр Жалилов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

  • 47'

    Ғофуров бурчак зарбасини хавфли тарзда амалга оширди. Ятимов катта қийинчилик билан вазиятни бартараф этди.

  • 46'

    АГМК таркибила ўзгариш руй берди: Тошматов ўрнига Ғофуров, Сулаймонов ўрнига Аҳмадалиев тушди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига узатилган тўпни АГМК футболчиси Жокич ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 45'

    Биринчи таймда 1 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Рақиблар тайм сўнгида фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 42'

    Алишер Жалиловнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 40'

    Вакилларимизнинг бурчакдан узатаётган тўпларини рақиб дарвозабони уриб юбормоқда.

  • 38'

    Мирғиёс Сулаёмоновнинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 36'

    Полвоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Давроновдан ўтмади.

  • 34'

    Тўп назорати бўйича катта устунлик вакилларимизда - 70/30%.

  • 33'

    "Истиқлол" дарвозабони Рустам Ятимовга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 31'

    Гадоевга нисбатан тожикистонликлар вакили қоида бузди. Стандарт вазиятга эгамиз.

  • 30'

    Дарвоза олдидаги тўпни Мишенко узоқлаштирди. Рақиб ҳимояланишни эпламоқда.

  • 28'

    Жарима майдони ичида турган Полвонов тўп рақибидан ўтишини кутмаганди. Шунинг учун Зафар тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 26'

    Йован Жокичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 24'

    Тошматов Раҳимовга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам Муродни оғзаки огоҳлантирди.

  • 22'

    Санжар Турсунов тўпни тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 22'

    Комиловнинг фаол ҳаракати жамоамизга бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 20'

    АГМК футболчилари тўпсиз қолганида прессинг уюштиряпти.

  • 18'

    Ўйин бир маромда давом этмоқда. Томонлар бир-бирини ҳамон ўрганмоқда.

  • 16'

    Мурод Тошматов майдонда ётибди. Унга нисбатан рақиб футболчиси қўполлик ишлатди.

  • 15'

    Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда. Футболчилар олдинга ўтишга шошмаяпти.

  • 13'

    Олмалиқликлар ҳамон майдон бўйлаб узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилмоқда.

  • 11'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Полвонов бироз ета олмади.

  • 10'

    Тўп назорати Қосимов шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 8'

    Акром Комиловнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    АГМК футболчилари аста-секинлик билан ташаббусни қўлга оляпти. Рақиб югуриш билан вақт ўтказмоқда.

  • 4'

    Вакилларимиз ҳам рақибга ҳужум билан жавоб қайтара олди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан рақиб футболчилари анча фаоллик намойиш этмоқда. Бурчакдан оширилган тўпга берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Олға, йигитлар!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  •  

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
19/04/2021 01:45
Pahtakorga emas kopro Agmkga muxlislik qilayotgandim juda asablarim buzuldi bu oyinidan
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
19/04/2021 00:53
Ochigi Istiqlol kuchli uynayapti. pas pas bilan. shoshurib quyapti hijimga utkan vaqt. uyinni ohiriga mament poylap uynadi Istiqlol. AGMK 2 taymga qushmasa qiynalib qoladi. chunki Aniq Istiqlol himoyaga yotib oladi.
19/04/2021 01:43
Boldi oyin taqdiri xal boldi sharmanda bolyti 1:3 endi qiyin 2chi taymni oxiri juda qiyin endi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
19/04/2021 10:16
Uyinni kurdim. tuliq. 1 taym uzi bilderuvdi uyin boshlangan vaqt. Istiqlol kuchli uynap yotuvdi. 1 taym. 20 minut ustunli qilib keyin AGMK imkoniyat berib qarshi hujim taktikasiga utuvdi. ochigi AGMK Nasafka qarshi. uyinni kurdim bu kamanda OCHL Qanday uynarkan devdim. keyingi uyinlarga nima qilib bulsa ham. 2 urun uchun uynasinda. bulmasa Guruhdan chiqish imkoniyati bor. uzi Uzbek klublari ichidan faqat Nasaf ulim guruhga tushardi. shunga ham cheroyli uynap solardi. hozir Pahtakor AGMK ikkalasiga ham. 2 urun bilan chiqish uchun imkoniyat bor raqibla kuchsiz.