АГМКдан учралган мағлубиятдан сўнг "Машъал" устози нимадан ташвишда эканлиги ҳақида гапирди

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

- Иккинчи рақам остида ўйнашни режалаштиргандик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тактикамизни ўзгартирдик. Бугун рақибимиз жуда оддий вазиятда гол урди. Бу ўйинни таҳлил қиламиз. Мени кўпроқ жамоамиз аъзоларининг тезроқ тикланиши ташвишлантирмоқда. Кейинги ўйинимиз "Қўқон-1912"га қарши ўтади, - деди Дилявер Ваниев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!