АГМКга ноябрь ойига қадар муҳлат берилди

Октябрь ойида жамоа ўз академияси айнан қайси мавзеда қурилиши масаласи юзасидан иш олиб борилиши керак. Шунингдек, 2019 йилги клуб сметасида академия ҳаражатлари аниқ кўрсатиб қўйилади. Академия тўлиқ ишга тушмагунига қадар, смета ҳаражатлари академия қуриш ишларига йўналтирилади. 

Айни вақтда АГМКда турли ёш тоифасида машғулотлар олиб бораётган футбол мактаби мавжуд. Мактаб тарбияланувчилари формалар, тўплар, инвентарлар билан таъминланган. ПФЛ талаб қилаётган футбол академиясида эса 7 ёш тоифаси — 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган футболчилар тўп суриши керак. Академия тарбияланувчиларига бириктирилган мураббийлар ҳамда академия учун жавобгар шахс қандай лицензияга эга бўлиши борасидаги маълумот клуб раҳбариятига тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!