Агуэро 78 йиллик рекордни такрорлади
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган “Бернли”га қарши баҳсда пеналтидан гол киритишга эришди.

Бу гол 29 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” либосида киритган 177-гол бўлди ва клуб тарихидаги энг яхши  тўпурар Эрик Брук билан тенглашиб олди.

Брук 1928-1939 йиллар давомида “Манчестер Сити” сафида 493 та баҳсда майдонга тушган.

Аргентиналик форвардга эса 177 та гол киритиш учун 272 ўйин етарли бўлди.