Агуэро АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 6-ўринга кўтарилиб олди
Ads

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" АПЛнинг 36-турида сафарда "Бёрнли"ни 1:0 ҳисобида енгди. Шу куни “шаҳарликлар”га ғалаба келтирган ягона голга Серхио Агуэро муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, бу 30 ёшли аргентиналик ҳужумчи учун  премьер-лигадаги 163-гол бўлди. У ушбу мусобақанинг энг яхши тўпурарлари рейтингида афсонавий Робби Фаулерни ва 6-ўринга кўтарилиб олди. Энди Агуэро 175та гол билан 5-ўринда бораётган Тьерри Анридан ўтишга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Англия премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер ҳисобланади. У жами 260та гол уришга муваффақ бўлган.