Агуэро АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиси деб топилди
"Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро ВВС талқинига кўра Англия премьер-лигасининг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Агуэро ўтказилган сўровнома якунларига кўра 26% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар эса Жеймс Милнер ("Ливерпуль" 12%), Жейми Варди ("Лестер" 11%) ва Уэйн Руниларга ("Манчестер Юнайтед" 10%) насиб этди.
Маълумот учун, 31 ёшли Агуэро "Манчестер Сити" сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “шаҳарликлар” сафида 355 та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 244 та гол урган ва жамоадошларига 71 та голли узатма оширган.
Фикрлар