Агуэро: Болалигимда
Ads

"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро болалигида қайси жамоага мухлислик қилганини айтди.

“Болалигимда “Ливерпул”га мухлислик қилганман, чунки ўшанда "Индепендьент"да ўйнардим. Ҳар иккала жамоанинг либоси ҳам қизил рангда эди. Бундан ташқари ўша пайтларда Майкл Оуэнни жуда ҳам яхши кўрардим”, - дейди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Агуэро "Манчестер Сити" сафида шу кунгача жами 297 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 204та гол киритишга эришган.