Агуэро: "Буни хазил деб ўйлаганман"
Серхио Агуэро Лионель Месси "Барселона"ни тарк этганида қандай ҳолатга тушгани ҳақида гапирди. Биласиз, Месси 2021 йилнинг ёзида Каталония клубини тарк этган ва ПСЖга эркин агент сифатида бориб қўшилган.
"Месси "Барселона"ни тарк этганини эълон қилган пайти кимдир унинг ижтимоий тармоғини бузиб кирган, деган ҳаёлга борганман. Буни хазил, деб ўйлаганман", - деди аргентиналик форвард "El Chiringuito" нашрига.
Биласиз, Агуэро ўтган мавсум бошида "Сити"дан эркин агент сифатида "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилган, аммо мавсум ярмида юрагидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунлади.
Фикрлар