Агуэро фаолиятини тиклаши мумкин!

Аргентина терма жамоаси, “Манчестер Сити” ва “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро футболга қайтиши мумкин. 35 ёшли футболчининг шифокори (кардиолог) бунга рухсат берди.

Агуэро 2021 йил охирида юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган эди. Клубдаги фаолияти давомида Серхио "Сити" ва "Барса"дан ташқари "Индепендьенте" ва "Атлетико" клубларида ҳам ўйнаган.

Аргентина терма жамоаси таркибида ҳужумчи 101 ўйин ўтказиб, 42 та гол урган. Бундан ташқари, "оқ-кўклар" билан 2014 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!