Агуэро Компанининг зарба йўллашига қаршилик қилган
Хабарингиз бор, кеча АПЛ 37-тур доирасидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Лестер" учрашувида Винсан Компанининг супер голи эвазига "шаҳарликлар" қимматли 3 очкони қўлга киритган эди. Ўйиндан сўнг "Сити"нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро Компания зарба бераётган пайтда уни бу ишдан қайтармоқчи бўлганини таъкидлади.
"Мен сенга йўқ, тепма, Винни, йўқ!", – деб бақирган эдим, дея ўз ўз таассуротини ўртоқлашган аргентиналик ҳужумчи. Эслатиб ўтамиз, белгиялик ҳужумчи ўйиннинг 70-дақиқасида олис масофадан зарба йўллаб Каспер Шмейхел дарвозасини ишғол қилган эди.
Фикрлар