Агуэро Манчестер дербисида иштирок этолмайди

“Манчестер Сити” форварди Серхио Агуэро яқин бир нечта ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.

“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола аргентиналик футболчининг жароҳат олгани ва шу боис бир нечта ўйинларда, жумладан 7 декабрь куни “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда ҳам майдонга тушмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Сити” Манчестер дербисигача ЕЧЛ доирасида “Шахтёр”, АПЛ доирасида эса “Ньюкасл” ва “Бёрнли”га қарши ўйинлар ўтказади.