Агуэро
Ads

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро бугун АПЛнинг 6-турида "Кардифф"га (0:5) қарши кечган баҳсда иштирок этди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу учрашув 30 ёшли аргентиналик учун “шаҳарликлар” сафидаги юбилей 300-ўйин бўлди.

Маълумот учун, Агуэро "Манчестер Сити" сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 205та гол уриб, 60та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.