Агуэро “Манчестер Сити”да узоқ йиллар давомида ҳаммани алдаб келган

“Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Майк Ричард клуб тарихидаги энг зўр тўпурар Серхио Агуэро  журналистларни алдаб келганини ошкор қилди.

- Серхио йиллар давомида журналистларни алдаб келди. Улар аргентиналик футболчидан интервью сўраганида, Серхио инглиз тилини билмаслигини айтарди. Аслида Агуэро бу тилни жуда яхши ўзлаштирган, - деди Майк Ричардс.

Агуэро 2011-2021 йиллар давомида “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилган. Кейин “Барселона”га кўчиб ўтган.

Бироқ 2021 йилнинг декабрида унинг юрагида муаммо пайдо бўлди ва футболчилик фаолиятини якунлашига тўғри келди.

Агуэро “Манчестер сити” сафида жами 275 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 184 та тўп киритган ва жамоадошларига 55 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!