Агуэро
Ads

"Манчестер Сити" клуби Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши баҳс олдидан “шпорлар”нинг янги стадионида илк машғулотини ўтказди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” тўпурари Серхио Агуэро бугун жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Фулхэм"га қарши баҳсда мушакларидан жароҳат олган эди. Шу боис у “Манчестер Сити”нинг сўнгги икки ўйини - "Кардифф Сити" ва "Брайтон"га қарши баҳслаода иштирок этмади.