Агуэро машғулотларга қўшилди
“Манчестер Сити” клуби форварди Серхио Агуэро жароҳатидан соғайди ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро ноябрь ойи охирида “Челси”га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар