Агуэро Месси билан бир хонада яшамоқда
Серхио Агуэро Аргентина терма жамоаси делегациясига қўшилди.
34 ёшли футболчи пайшанба куни терма жамоанинг машғулотларида иштирок этди ва гол ҳам урди. Шунингдек, у Лионель Месси билан бир хонада яшаши қайд этилган.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси 2021 йилда юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаганди.
Қайд этиш лозим, Аргентина футбол федерацияси финал учрашувига Жовани Ло Чельсо, Хоакин Корреа ҳамда Нико Гонсалесни ҳам таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашуви 18 декабрь куни 20:00'да старт олади.
Фикрлар