Агуэро Месси Европага қайтиши нимага боғлиқ эканини айтди

Собиқ футболчи Серхио Агуэро, Лионел Месси Европага қайтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Месси 2023 йилнинг ёзидан бери МЛСнинг “Интер Майами” клубида тўп сурмоқда. Шунга қарамай, ОАВларда аргентиналик юлдуз Европа футболига қайтиши ҳақида миш-мишлар тарқатишади. 

Айнан шундай, миш-мишларнинг бирига “Барселона” ва “Манчестер Сити” собиқ ҳужумчиси ўз муносабатини билдирди.

-Менимча Лео Европага қайтиши шарт эмас. Чунки у бу минтақада етарлича ўйнаган ва кўплаб совринлар ютган. Месси қаерда ва қачонгача ўйнашни ўзи ҳал қилади,- деди Агуэро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!