Агуэро: Месси жуда кўп нолийди!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро терма жамоадаги шериги Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапирди.

- Биз терма жамоадаги йиғинларда бир хонада яшаймиз. Лео жуда кўп нолийди. Мен доим телевизор ёқиқ ҳолда ухлаб қоламан. Эрталаб Месси менга танбеҳ беради. Машғулотдан 19:30 ла қайтамиз ва 21:00 да кечки овқатга чиқишимиз керак. Лео машғулотдан келиши билан душ қабул қилиб, овқатланишга тайёрланади. Мен дарров телефон титаман. У тайёр бўлганида ҳам менинг қўлимда телефон бўлади. У эса, мени доим кеч қолишимизда айблайди, - дейди Агуэро.

Серхионинг айтишича, Лионель Месси бориладиган жойга кеч қолишни жуда ёмон кўрар экан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)