Агуэро "Сити"нинг кетма-кет иккинчи мавсум ҳам АПЛда муваффақият қозона олишига ишонмоқда

  • 23 ноябрь, 2018, 10:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэронинг сўзларига кўра АПЛда қаторасига иккинчи мавсум ҳам чемпион бўлиш “шаҳарликлар” учун осон бўлмайди.

Tecno

“Премьер-лигада яна ғолиб бўлиш осон эмас. Аммо, жамоамизда ҳозир ҳам худди ўтган мавсумдагидек кайфият ҳукмрон. Шунинг учун келажакка нисбатан ишончимиз бор. Агар биз худди шу даражани сақлаб қола олсак, у ҳолда чемпион бўлиш учун ажойиб имкониятга эга бўламиз. Қолаверса, таркибимиз хам ўтган мавсумдагидан деярли ўзгармаган. Агар биз бу борада ўз мақсадимизга эришсак, албатта совринни қўлга кирита оламиз”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” айни дамда АПЛнинг ортда қолган 12та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!