Аҳлиддин Мирзадавлатовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум
9 июль куни Тошкент шаҳри навбатдаги Muradov_ Professional_ Liga турнирига мезбонлик қилади.
Ушбу жанг кечасининг "файт-карди ҳам аста -секин маълум бўлиб бормоқда.
Ҳар галгидек бу сафар ҳам кард ажойиб кўриниш олмоқда. Жумладан, юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА жангчиси Аҳлиддин Мирзадавлатов ҳам ўзининг ушбу промоушендаги 2-жангини ўтказади.
Унга рақиб сифатида қирғизистонлик Данияр Зарипбек Уулу танланган.
Маълумот учун, Қирғизистон вакилининг профессионал кўрсаткичи 6-3 га тенг бўлса, ҳамюртимизнинг рекорди эса 9-2 кўриниш олган.
Фикрлар