Аҳмадалиев мағлуб этган Дэниэль Роман яна бир имкониятдан фойдалана олмади
Америка Қўшма Штатларида PBC профессионал бокс оқшоми доирасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBC ва WBО камарлари эгаси Стивен Фултон даъвогар Дэниэль Романга қарши жанг олиб борди. Тўлиқ давом этган баҳсда Фултон 119-109, 120-108, 120-108 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Фултоннинг жанглар статистикаси 21-0 (8 КО) кўриниш олган бўлса, Романда бу кўрсаткич 29-4-1 (10 КО) ҳолатига келди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида WBА ва IBF камарлари ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга тегишли бўлиб, уларни айнан Дэниэль Романдан тортиб олган эди.
Фикрлар