Аҳмедовнинг жамоаси “Гуанжоу”ни ўтказиб юбормоқда

Бугун Хитой Супер Лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафарда “Хэбей Чайна Форчун” жамоаси билан куч синашди.

Аҳмедов 90 дақиқа ўйнаган баҳсда “Шанхай СИПГ” сўнгги дақиқалардаги гол туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди.

Егор Кримецнинг “Бейжинг Гуоан”и эса сафарда “Тяньцзинь” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан ҳам жой олмади.

Қайд этиш жоиз, “Шанхай СИПГ” сўнгги икки ўйинда очко йўқотганидан сўнг, Луиз Фелипе Сколари бошқарувидаги “Гуанжоу Эвергранд”дан 5 очко ортда қолиб кетди.

Хитой Супер Лигаси. 21-тур

“Хэбей Чайна Форчун” – “Шанхай СИПГ” 2:2

Голлар: Эсьекел Лавесси(71), Гао Жунйи(74) – Элкесон(7), Хе Гуан(90+1)


“Тяньцзинь” – “Бейжинг Гуоан” 2:2

Голлар: Женг Далун(18), Алешандре Пато(34) – Жанг Хиже(50), Ю Янг(56).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!