Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши каталон клубига ўтди

Россиянинг “Краснодар” клуби ҳимоячиси Нальдо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиради.

Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши бўлган Нальдо “Эспаньол” билан 3 йиллик  шартнома имзолади.

Бразилиялик футболчи “Краснодар” сафига “Спортинг”дан келиб қўшилган эди ва Россия Премьер-Лигасида 14 та баҳсда иштирок этди ва иккита гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!