Аҳмедовнинг собиқ устози фаолиятини қаерда якунламоқчи эканини айтди
"Марсель" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш келажак режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Яқинда мураббийлик фаолиятимни бошлаганимнинг 10 йиллигини нишонлайман. Умид қиламанки бундай пайтда "Марсель" билан соврин ютаман. Чунки бу ерда мени жуда илиқ кутиб олишди. Катта эҳтимол билан фаолиятимни айнан "Марсел"да якунлайман. Кейин эса "Порту" президенти бўлишни хоҳлайман”, - дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боаш бундан аввалроқ ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Шанхай СИПГ клубини бошқарган эди. У шунингдек “Зенит” ва “Тоттенхэм”да ҳам ишлаган.
Фикрлар