Аҳмедовнинг собиқ устози яна Осиёга қайтиши мумкин
"Марсель" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш 2021 йилда жамоадан кетишини маълум қилди.
Айтиш керакки, 42 ёшли португалиялик мутахассиснинг француз клуби билан амалдаги шартномаси ҳам яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
“Яна бир йил “Марсель”да ишлайман ва шундан сўнг экзотик тажрибага эга бўлиш учун Бразилия ёки Японияга кетмоқчиман”, - дейди Виллаш-Боаш.
Андре “Марсель”ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У фаолияти давомида "Порту", "Челси", "Тоттенхэм", "Зенит" ва "Шанхай СИПГ" клубларини бошқарган.
Фикрлар