Аҳрол Рисқуллаев Осиё Кубогини ўтказиб юборади. Чунки...
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Аҳрол Рисқуллаев мусобақа олди ўтказилган жисмоний тайёргарликлар жараёнида олган жароҳати туфайли, афсуски, Осиёнинг энг нуфузли турнирида иштирок эта олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига ОФК томонидан тожикистонлик ФИФА рефериси Гулмуроди Саъдулло Осиё кубогига жалб этилди.
Маълумот учун, Аҳрол Рисқуллаев якунига етган 2023 йилги мавсумда ички мусобақаларда 12 та, халқаро турнирларда эса 13 та учрашувни бош ҳакам сифатида бошқарган ва якунда йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган эди.
ЎзФҲМ матбуот хизмати.
Фикрлар