Аҳрор Умаржонов: Кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик
“Б” Про-лиганинг 1-турида “Турон” жамоаси ўз майдонида “Локомотив-БФК” (1:0)га қарши майдонга тушди. Учрашувдан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Аҳрор Умаржонов Sports.uz интернет порталига ўз фикларини билдирди.
- “Турон”нинг дастлабки учрашуви бўлгани учун стадионга жуда кўплаб мухлислар ташриф буюрди, - дея гап бошлади Умаржонов. Мавсумнинг илк баҳси бўлганига бошида бироз ҳаёжон сезилди. Рости, қийин ўйин бўлди. Аммо, кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. “Локомотив-БФК” ҳам яхши ўйин кўрсатди. Улар ҳам осонликча мағлубиятга учрашни истамади.
- “Турон” жамоаси мавсумга қанчалик тайёр?
- Менинг фикримча, жамоамиз мавсумга 80 фоиз тайёр. Турдан-турга ва ўйиндан-ўйинга янада кучли бўлиб борамиз. Тез орада ўзимиз кутган даражага чиқиб оламиз.
- Ушбу клубга қай тариқа келиб қолдингиз?
- Бош мураббий Баҳром Ҳакимовнинг шахсан ўзи мени “Турон” жамоасига чақирди. Бу ерга келиб жамоанинг шароитлари билан танишдим. Клуб машғулотларида қатнашиб, барчаси манзур бўлгач, шартнома имзоладим. “Норин”да кўп вақтимни ўтказдим. Бу жамоа мен учун янги чақирув бўлди ва юқори марраларни мақсад қилган ҳолда “Турон”га келдим.
- “Раш-Милк”га қарши кечадиган навбатдаги ўйин борасида фикрингиз қандай?
- Бизни навбатдаги турда ҳам қийин ўйин кутмоқда. “Раш-Милк”га қарши кечадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз.
Фикрлар