Рустам Ашурматов "Истиқлол" мухлисларига мурожаат қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ва "Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов сўнгги ўйиндаги "Ал-Хуссейн"дан учралган мағлубиятдан (3:2) сўнг мухлисларга мурожаат қилди.
"Азиз мухлислар, биз мағлубиятдан сиз каби хафамиз. Бу оғриқни чин дилдан ҳис қиламиз. Аммо бу футбол — баъзида йиқиласан, шунда янада кучлироқ бўлиб қайта турасан.
Ишонамизки, бу саёҳатнинг якуни ажойиб бўлади. Биргаликда, ўзаро ишонч ва жамоа ҳамда мураббийга тўлиқ қўллаб-қувватлаш билан бу қийин кунларни енгиб ўтамиз ва янада кучлироқ қайтамиз.
Биз бирга курашсак — бирга ғалаба қозонамиз", - дея ёзиб қолдирди терма жамоамиз ҳимоячиси.
Фикрлар