Аҳроров: "Ўйинимиз яхши ва мухлисларга ёқмоқда, деб ўйлайман"
ОКМК Суперлиганинг 26-турида "Насаф"ни ўз майдонида қабул қилиб, дуранг натижа қайд этди. Ўйинда ҳисобни Нодир Абдираззоқов очган бўлса, Черан имкониятларни тенглаштириб қўйди. Ўйиндан кейин эса Олмалиқ клуби ҳимоячиси Саидавзалхон Аҳроров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин яхши ўтди, деб ўйлайман. Чемпонликка курашаётган жамоалар учун муҳимроқ ўйин эди. Суперлигани яхши кайфиятда якунлаб қўйиш мақсадида ҳаракат қилдик.

Менга чемпионат бошида мураббийлар ишонч билдиришди. мавсум ёмон бошланмади, лекин жароҳат бўлиб қолди. Ҳозир ҳаммаси яхши, жароҳатдан ҳам қутулдим. Соғлик билан муаммо бўлмай турса, чемионатни яхши тугатиб оламиз.
Ўйинимиз яхши, мухлисларга ёқмоқда, деб ҳисоблайман. Ҳаммаси яхши бўлиб турибдику-я, орада пасайиш бўлиб қолди. Барқарорликка келадиган бўлсак... мавсум ўртасида жароҳатлар ҳам бўлди. Шу сабабли, озгина таркибда кўп алмушинувларни ҳам ҳисобга олиш керак.

Маълумот учун, Аҳроров ушбу мавсум ОКМК таркибида 12 та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг ҳисобида битта ассист ҳам бор.



Комментарии