Аҳвол чатоқ! Мбаппе Франция терма жамоасини тарк этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Килиан Мбаппе жамоалар ўйинлари учун берилаётган ушбу танаффусда терма жамоа сафида бошқа майдонга тушмайди.

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Туркияга қарши ўйинда (1:0) тиззасидан жароҳат олди. У айнан ғалабали голни урган пайтда шикастланди.

Учрашувдан сўнг бош мураббий Зинедин Зидан ҳолат «яхши кўринмаётгани»ни айтди. Шу боис хавфни оширмаслик учун Мбаппега терма жамоа қароргоҳини тарк этишга рухсат берилди.

Орадан кўп ўтмай Франция терма жамоаси расман маълум қилди: тўқима шикасти сабаб Килиан жорий йиғин охиригача майдонга туша олмайди.

Жорий мавсумда Мбаппе «Реал» ва Франция терма жамоаси учун жами 9 ўйинда 9 та гол урди. Унинг батафсил статистикаси билан қуйида танишиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!